
Сомали пойтахти Могадишо шаҳри Аден-Адде аэропорти яқинида портлаш содир этилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Портлаш оқибатида қурбонлар борлиги айтилган.
Тахминларга кўра, «Аш-Шабоб» террорчиси бошқарувидаги портловчи қурилма ўрнатилган машина аэропорт ҳудудига кирмоқчи бўлганида тўхтатилган ва кейин портлаш содир этилган. «Айни вақтда ҳудудда отишма давом этмоқда»,— дея маълумот берган гувоҳлардан бири.
Портлаш тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар