АҚШда Facebook Live орқали қотилликни амалга оширган жиноятчи қидирилмоқда

  • 17 апрель 2017, 10:06
  • 4 448
  • Дунё
  • АҚШда Facebook Live орқали қотилликни амалга оширган жиноятчи қидирилмоқда
    АҚШнинг Оҳайо штати Кливленд шаҳри полицияси Facebook ижтимоий тармоғида жонли эфирда қотиллик содир этган жиноятчини қидирмоқда. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси вакиллари хабарига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

    Маълумотларга кўра, Стив Стивенс номли эркак қидирилмоқда. Полициянинг таъкидлашича, у ўзи содир этган "қотиллигини Facebook Live орқали намойиш қилган". Ўлдирилган фуқаронинг исми ошкор қилинмаган.

    Associated Press агентлигига кўра, Стивенс томонидан Facebook саҳифасига жойланган қотиллик видеоси 3 соатлар ўтгач, олиб ташланган.

    Полициянинг маълум қилишича, жиноятчи, шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали "кўплаб қотилликларни содир этганини айтган". Бироқ, ҳозирча, бу тасдиқланганича йўқ.

    Маҳаллий ҳукумат вакиллари, гумондорнинг ташқи кўринишларини эълон қилиб, Стивенс жуда хавфли экани, қуролланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

    Facebook компания, ўз навбатида, мазкур воқеага изоҳ берди. Facebook 16 апрель куни тарқатилган баёнотга кўра, компания ушбу воқеликни "даҳшатли жиноят", деб атаган.

    "Бу даҳшатли жиноят ва биз бу каби лавҳаларни Facebook тармоғида жойлаштирилишига йўл қўймаймиз", - деган ижтимоий тармоқ вакиллари.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » АҚШда Facebook Live орқали қотилликни амалга оширган жиноятчи қидирилмоқда