Санкт-Петербург шимолида «Газель» ичидан нафас олмаётган Ўзбекистон фуқаролари топилди. Уларни маҳаллий аҳоли пайқаб қолган, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Маълум қилишларича, эркак шифохонага жойлаштирилган. Унга экзотоксик комага олиб келган номаълум модда орқали ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган. Жабрланганнинг аҳволи оғир, дея баҳоланмоқда.
Полициячилар «Газель» 15 апрель кечаси ўт олгани, двигатели баланд овозда ишлагани ҳақида сўзлаб берган гувоҳни топди. Гувоҳ эртаси куни эрталаб ҳам машина двигатели ишлаётганига эътибор қаратган. Автомобиль турган ҳовли атрофидаги уйда истиқомат қилувчилар машина эшигини очиб, двигателни ўчирган. Салонда эса бир нималар деб ғўлдираётган эркакка кўзлари тушган.
Полиция томонидан сўроқ қилинган фуқаро жабрланувчини маст деб ўйлагани ва салондаги аёлни пайқамай қолганини айтиб берди. Ҳаётдан кўз юмган 35 ёшли аёл ва 28 ёшли эркак Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди
Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади
Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади
АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши
Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди
Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади
Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"