Петербург теракти ташкилотчиси сифатида марказий осиёлик қўлга олинди

  • 17 апрель 2017, 22:05
  • 4 943
  • Дунё
  • Петербург теракти ташкилотчиси сифатида марказий осиёлик қўлга олинди
    Москва вилоятининг Одинцовский туманида Санкт-Петербург метросида 3 апрель куни содир этилган теракт ташкилотчиларидан бири сифатида келиб чиқишига кўра марказий осиёлик бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги тарқатган хабарга асосланиб Кун нашри маълум қилди.
    Қайд этилишича, исми шарифи Аброр Азимов Аҳролович бўлган, 1990 йилда туғилган ушбу шахс теракт ижрочилигида гумон қилинган Акбаржон Жалиловни тайёрлаш билан шуғулланган. Қўлга олиш чоғида унинг ёнидан ҳарбий пистолет топилган.

    Айни вақтда уни Тергов қўмитасига топширишган.

    3 апрель куни Санкт-Петербург метросида «Сенная площадь» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида портлаш рўй берди. «Площадь Восстания» бекатида ҳам портловчи қурилма топилди ва зарарсизлантирилди. Теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлиб, 49 киши жароҳатланди.

    Тергов қўмитаси ушбу теракт келиб чиқишига кўра қирғизистонлик бўлган 22 ёшли Акбаржон Жалилов томонидан содир этилганини эълон қилди. ОАВ маълумотига кўра, 2015 йилда Жалилов Петербургдаги суши-барда ошпаз бўлиб ишлаган, аммо кейинги йилда уни кўришмаган.

    Баъзи манбалар терактдан олдинроқ Жалилов Туркияда 1 йилдан ортиқ муддат яшагани ва кейин депортация қилингани ҳақида ёзди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Петербург теракти ташкилотчиси сифатида марказий осиёлик қўлга олинди