Хитойда расман рўйхатга олинган автомобиллар сони 200 миллион донага етди. Бу ҳақда ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги хабарида сўз юритилган.
Шу билан бирга, вазирликка кўра, моторли транспорт воситаларининг умумий сони 300 млн донага етган. 2017 йил биринчи чорагида 8,2 миллионта янги моторли транспорт воситаси рўйхатга олинган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Бундан ташқари, мотоциклларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда транспорт воситасига эга кишилар сони 364 миллион кишига етди. Шундан 320 млн киши автомобиль ҳайдовчиларидир. Биринчи чоракда ўсиш 7,4 миллион кишини ташкил этган.
2015 йил якунларига кўра, рўйхатдан ўтган жами транспорт воситалари эгаларининг сони 279 миллион кишини ташкил этган эди. Уларнинг 172 миллиони автомобиль эгалари ҳисобланарди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди