21:40 / 18.04.2017
5 285

Сурияда тинч аҳолига «варварона ҳужум» (фото ва видеолар)

Сурияда тинч аҳолига «варварона ҳужум» (фото ва видеолар)
15 апрель куни Ҳалаб шаҳри яқинида Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан буён энг йирик ва қонли теракт содир этилди, деб хабар қилади Кун нашри. Террорчи худкуш минган автомобил Идлибдан эвакуация қилинаётган кишилар минган автобуслар карвонига ҳужум қилди.

Автобусда жангарилар назорати остидаги ҳудуддан, Фуа ва Кефрая шиа қишлоқларидан келишув бўйича Сурия ҳукумати назорати остидаги ҳудудга кўчирилаётган кишилар минганди.

Автобуслар колоннаси Рашидинда Жибриндаги қочқинларни вақтинчалик жойлаштириш марказига кетаверишда тўхтаган эди.

Колоннада жами 5000 киши эвакуация қилинаётган бўлган. Портлашдан сўнг автобусларнинг бир қисми мухолифат кучлари назоратидаги ҳудудда қолган.





Портлаш қурбонлари 126 нафарни ташкил қилди. Улардан 68 нафари болалар. 200 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Қуйидаги видеоларда портлашдан олдинги ва кейинги ҳолатлар акс этган.
[media=https://youtu.be/ELQAeXFTsLo]


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда тинч аҳолига «варварона ҳужум» (фото ва видеолар)