22:54 / 18.04.2017
8 422

ОАВ: ИШИД раҳбари ал-Бағдодий қўлга олинган

ОАВ: ИШИД раҳбари ал-Бағдодий қўлга олинган
ИШИД раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодий Мўсулдан қочиб кетаётган вақтида, Ироқ ва Сурия чегараси ҳудудида қўлга тушган. Бу ҳақда бир қатор араб нашрларида хабар қилинган деб ёзади Кун нашри. Хабарлар БМТ хавфсизлик ва ахборот қўмитаси қошидаги ахборот хизмати бошлиғи Ҳейтам Абу Саидга асосланган ҳолда берилган.

Шу хабарлар билан бир вақтда Мўсул яқинида ал-Бағдодийнинг ёрдамчиларидан бири, Кавказ амири лақаби остидаги Ҳасбулла ал-Кавказий ўлдирилгани ҳақида айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида ал-Бағдодий тарафдорларига мурожаат қилиб, ИШИД кейинги вақтларда жиддий мағлубиятларга учрагани ҳақида маълум қилганди. У жангариларни йирик шаҳарлардан чекиниш ва чекка ҳудудларда курашни давом эттиришга чақирганди.

Февраль ойи ўртасида эса Бағдодий Ироқ ҳудудида берилган авиазарба туфайли жароҳатлангани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: ИШИД раҳбари ал-Бағдодий қўлга олинган