Пентагон Шимолий Корея ракеталарини уриб туширади

  • 19 апрель 2017, 09:05
  • 4 285
  • Дунё
  • Пентагон Шимолий Корея ракеталарини уриб туширади
    АҚШ мудофаа вазирлиги шу йилнинг май ойида КХДР баллистик ракеталарини тутиш бўйича машғулот ўтказишни режалаштирмоқда. Иккита ўқув синовидан иборат машғулотлар Тинч океанида ўтказилиши белгиланмоқда. Бу ҳақда Кун нашри CNN телеканали хабарига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

    Телеканал маълумотларига кўра, синов чоғида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемасининг жанговар тавсифлари яхшиланган РҚМ тизимидан ракеталар учирилади. Қайд этилишича, уриб туширувчи ракеталарни ишлаб чиқишга қаратилган дастур Шимолий Корея учирадиган ўрта масаофага парвоз қилувчи ракеталарни тутишга қаратилган.

    Шу билан бирга, иккинчи босқич синовда қитъалараро ракеталарни тутиш бўйича амалиёт ижро этилади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Пентагон Шимолий Корея ракеталарини уриб туширади