Бугун, 21 апрель куни Афғонистоннинг Балх провинцияси маъмурий маркази Мозори Шарифда жойлашган қуролли кучлар корпусига қуролланган бир гуруҳ кимсалар ҳужум қилишди. Жангарилар штаб ҳудудига киришга уринишган. Мазкур воқеа оқибатида Афғонистон миллий армиясининг 8 нафар ҳарбийси вафот этди. Ўндан ортиқ офицерлар ва аскарлар яраланишди.
Балх провинцияси Ўзбекистон билан чегарадош бўлиб, Афғонистоннинг энг тинч ҳудудларидан бири ҳисобланар эди.
Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, куннинг иккинчи ярмида жангарилардан бири гранатомётдан штаб томон ўқ узган. Кейин яна 3 босқинчи полиция машинасида ҳарбий ҳудудга кириб, атрофга қарата автомат қуролдан ўқ узишни бошлаган.
Афғонистон Мудофаа вазири Давлат Вазирийнинг айтишича, жангариларнинг бири қўлга олинган, 2 нафари жавоб ўқи туфайли жон берган. Мазкур босқинчилик ҳаракатини “Толибон” жангарилари амалга оширгани аниқланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади