20:42 / 24.04.2017
5 723

«Айримлар бундан ўзини реклама қилишда фойдаланмасин» — Путин коррупцияга қарши курашишга чорлади

«Айримлар бундан ўзини реклама қилишда фойдаланмасин» — Путин коррупцияга қарши курашишга чорлади
Россия президенти РФ қонунчилар Кенгаши аъзолари билан учрашув давомида сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишни давом эттириш ниятини тасдиқлади деб ёзади Кун нашри. Владимир Путин коррупцияга қарши курашётганларни «бу ишдан ўз-ўзини реклама қилиш учун фойдаланаётганлар»дан фарқлашга чақирди.

Россия раҳбари давлат коррупцияга қарши курашишга қодир эканлигини кўрсатиши лозим эканлиги ҳақида фикр илгари сурган.

«Биз бунга қарши фаол курашмоғимиз керак, турли авантюристлар бундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишига йўл ҳам қўймаслигимиз лозим, биз инсонларга давлат ўзи самарали кураша олиши ва бу ишни амалга ошираётганини кўрсатишимиз шарт», — деган Россия президенти Владимир Путин.

Президентнинг қайд этишича, «коррупцияга қарши чиндан ҳам курашишни, давлатни мустаҳкам қилишни истаётганлар» ва бу ишдан ўз-ўзини реклама қилиш, ўз сиёсий курашида қурол сифатида фойдаланаётганларни фарқлаш лозим.

Путин бундай «авантюрачилар» деганда яқиндагина бош вазир Дмитрий Медведев томонидан ўзлаштирилган 70 миллиард рубллик пора ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаган, «Коррупция қарши курашиш фонди» асосчиси, мухолифатчи Алексей Навальнийни назарда тутган. Президент шунингдек «араб баҳори» ва Украинада рўй берган ҳодисаларни мисол келтириб, уларни «Биз бу мавзуларни ўтиб бўлдик, биз бундан нима келиб чиққанини кўрдик ва оқибатларини жуда яхши биламиз», деган.

Кенгаш мажлисидан аввал президент матбуот котиби Дмитрий Песков Россия коррупцияга қарши курашда катта йўл босиб ўтгани ва жараён вақт билан чегараланмаганини айтиб ўтган.

Песковнинг қайд этишича, бу йўналишда айни пайтда олиб борилаётган ишлардан бош мақсад — «коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан умумий тоқатсизлик муҳитини яратишдан иборат».

«Арктика — мулоқот ҳудуди» форумида сўзга чиқар экан, Владимир Путин 26 март куни Россия бўлаб бўлиб ўтган аксилкоррупция митинглари ҳақида ўз фикрларини билдириб, «бу масалалар жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиши лозим»лигини таъкидлаган. Бироқ, президент ўз чиқишида «сиёсий саҳнада ўз-ўзини ташвиқ қилиш учун бундан қурол сифатида фойдаланаётган» сиёсий кучларни қоралаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Айримлар бундан ўзини реклама қилишда фойдаланмасин» — Путин коррупцияга қарши курашишга чорлади