Тожикистон антикоррупция агентлигининг собиқ раҳбарларига «ов» бошланди. Улардан бири Қирғизистон чегарасида ушланди

  • 26 апрель 2017, 07:34
  • 4 701
  • Дунё
  • Тожикистон антикоррупция агентлигининг собиқ раҳбарларига «ов» бошланди. Улардан бири Қирғизистон чегарасида ушланди
    Тожикистон коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбарининг собиқ ўринбосари Давлатбек Хайрзода республикадан чиқиб кетишга уринганида Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда қўлга олинган. Бу ҳақда Кун нашри Asia-Plus манбасига асосланиб хабар берди.

    Хайрзода 2015 йилнинг мартида агентлик директорига ўринбосар бўлганди. У шу йилнинг январида нафақага чиқарилган.

    Шу куни Душанбе шаҳрида антикоррупция агентлигининг ташкилий-инспекторлик бошқармаси раҳбари Жамолиддин Муҳаммадзода қўлга олинди. У бу лавозимга ўтган йилнинг декабрида тайинланганди.

    Маълум қилинишича, шу кунларда агентликнинг собиқ терговчиси Фирдавс Ниёзбадалов ҳам қўлга олинган.

    Агентлик маълумотига кўра, жами бўлиб агентликнинг 17 ходими қўлга олинган. Ташкилотнинг яна бир вакили Умед Камолов қидирувга берилган.

    Қўлга олинганларнинг барчаси шу вақтгача лавозимларидан бўшаганди. Уларнинг ишдан кетиши сабаблари келтирилмаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тожикистон антикоррупция агентлигининг собиқ раҳбарларига «ов» бошланди. Улардан бири Қирғизистон чегарасида ушланди