14:47 / 26.04.2017
6 499

Facebook Россия сиёсатининг энг машҳур вакилларидан бирини «расман тан олди»

Facebook Россия сиёсатининг энг машҳур вакилларидан бирини «расман тан олди»
Дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири Facebook россиялик сиёсатчилардан бирига «verified» белгисини берди.

Энди Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг тармоқдаги саҳифасида саҳифа унга тегишли эканини билдирадиган ҳаворанг белги туради. Бу ҳақда Захарова ўзи ўқувчиларига маълум қилган.

Олдинроқ Захарова Facebook'да «veryfied» галочкасини олиш учун икки йилдан буён ҳаракат қилаётганини айтганди. Бунга ўқувчиларнинг «Бу ростдан ҳам сизнинг саҳифангизми» деган саволлари сабаб бўлган.

41 ёшли Мария Захарова мутахассислиги бўйича шарқшунос ва журналист. 2005-2008 йилларда Нью-Йоркда Россиянинг БМТдаги вакиллигида матбуот котиби бўлиб ишлаган. Шу йил январда Владимир Путиндан «Дўстлик» орденини қабул қилиб олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook Россия сиёсатининг энг машҳур вакилларидан бирини «расман тан олди»