Петербург метросидаги теракт учун жавобгарликни бошқа гуруҳ ўз бўйнига олди

  • 26 апрель 2017, 19:27
  • 5 363
  • Дунё
  • Петербург метросидаги теракт учун жавобгарликни бошқа гуруҳ ўз бўйнига олди
    3 апрель куни Санкт-Петербургдаги метрода содир бўлган теракт учун жавобгарликни “Ал-Қоида”га алоқадор бўлган “Котиба ал-Имом Шомил” (“Имом Шомил батальони”) гуруҳи ўз бўйнига олди. Бу ҳақда Ислом радикалларини мониторинг қиладиган SITE нашрига таяниб Qalampir.uz хабар берди.

    Террорчиларнинг хабар беришича, Акбаржон Жалилов ҳужумни “Ал-Қоида”нинг бошлиғи Айман аз-Завахирийнинг тўғридан-тўғри буйруғи орқали амалга оширган. Улар янги теракт ёрдамида Россия қўшинининг Суриядан чиқиб кетишини талаб қилган.

    “Котиба ал-Имом Шомил” ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунга кўра, бу факт ишонарли эканига ҳам далил келтирилмаган.

    Россия Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг маълумотига қараганда, Қирғизистон теракт буюртмачиси дея қандайдир Сирожиддин Мухторов ҳақида хабар берган. У Абу Салох ал-Ўзбекий тахаллуси остида яширинмоқда. У “Ал-Қоида” ва “Жабҳот ан-Нусра” ташкилотларига боғлиқ бўлган террористик гуруҳлар билан алоқа қилган.

    Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург метросининг “Сенная площадь” ва “Технологический институт” бекатлари ўртасидаги портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 48 киши тан жароҳати олган. Теракт юзазидан ҳозиргача 10 киши қамоққа олинган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Петербург метросидаги теракт учун жавобгарликни бошқа гуруҳ ўз бўйнига олди