Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп бир ойдан кейин учрашишлари мумкин. Бу ҳақда икки мамлакатнинг давлат тузилмаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда "Kun.uz" нашри хабар бермоқда.
Икки етакчининг учрашуви "катта йигирматалик"нинг июлда Гамбургда ўтадиган саммитидан олдин юз бериши мумкин. Манбалар маълумотларига кўра, айни вақтда Москва ва Вашингтон Путин ва Трампнинг Европа давлатларидан бирида май охирида учрашиш имконини муҳокама қилмоқда.
Таъкидланишича, Трамп 25-27 май кунлари Брюсселга НАТО саммитида ва Италиянинг Таормина шаҳрига G7 саммитида иштирок этиш учун бормоқчи. Бундан кейин у Путин билан учрашиши мумкин бўлган яна битта давлатга ташриф буюриши мумкин. Етакчиларнинг учрашиши масаласи АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Москвага ташрифидан кейин батафсил ишлаб чиқилмоқда.
Бироқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ҳақдаги хабарларга изоҳ бериб, "Ҳозирча ҳеч нарса йўқ" деб жавоб берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади