Россияда АҚШ ўз сиёсати билан ядро уруши таҳдидини қайтаргани айтилди

  • 27 апрель 2017, 15:01
  • 5 994
  • Дунё
  • Россияда АҚШ ўз сиёсати билан ядро уруши таҳдидини қайтаргани айтилди
    Россия Федерациялар Кенгашининг ахборот сиёсати бўйича комиссияси раиси Алексей Пушков "Твиттер"даги саҳифасида, АҚШ ва Собиқ иттифоқ ўртасида совуқ уруш якунланганидан бери бу қарама-қаршиликнинг асосий таҳдиди – ядро уруши – яна пайдо бўлганини ёзди. Бу таҳдидни Америка ҳукумати ўз сиёсати сабаб қайтарди, дея таъкидлаб ўтган сенатор.

    - Совуқ уруш якунланишининг асосий натижаси деб - ядро уруши таҳдиди йўқолиши айтилганди. Бироқ ҳаммаси яна қайтди: АҚШ ўз сиёсати билан бу таҳдидни қайтарди, - дея қайд этган Пушков.

    Аввалроқ, Россия қуролли кучлари бош тезкор штаби бошлиғи ўринбосари генерал-лейтенант Виктор Познихир Америка ракеталарга қарши мудофаа тизими базаларининг Европада ва АҚШ ҲДК кемаларининг Россия чегараларига яқин бўлган денгиз ва океанларда жойлаштирилиши Россияга кутилмаган ракета-ядро зарбаси бериш имкониятига кучли яширин зарба компоненти яратишини маълум қилганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Россияда АҚШ ўз сиёсати билан ядро уруши таҳдидини қайтаргани айтилди