Меркель ва Эрдўған Россияга келмоқда

  • 29 апрель 2017, 06:25
  • 4 164
  • Дунё
  • Меркель ва Эрдўған Россияга келмоқда
    Россия президенти Владимир Путин 2 май куни Сочи шаҳрида ГФР канцлери Ангела Меркель билан музокаралар ўтказади, деб хабар берди Кун нашри.

    Давлат етакчилари икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан, энергетика, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишади.

    Шунингдек, долзарб халқаро муаммолар, жумладан, терроризм билан кураш, Яқин Шарқдаги вазият, Украина можаросини ҳал қилиш бўйича Минск келишувларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилади.

    Сўнгги бор Путин ва Меркель 2016 йилнинг 19 октябрь куни Берлинда “норманд тўртлиги” саммити доирасида учрашишган. Германия канцлери Россияга ташриф билан қарийб икки йилдан бери келмаганди.

    3 май куни эса Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған РФ президентининг таклифига кўра Россияга амалий ташриф билан келади.

    Икки давлат етакчилари Сочидаги музокаралар давомида рус-турк муносабатлари бўйича фикр алмашадилар.

    Бундан ташқари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, биринчи навбатда, терроризмга қарши биргаликдаги кураш ва Сурия инқирозини ҳал қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Меркель ва Эрдўған Россияга келмоқда