
Интернетда АҚШнинг ABC News телеканали йўл қўйган хатоси учун кулгига қолди. Гап шундаки, телеканалнинг янгиликлар сони давомида дунё харитасида ёнма-ён турган иккита Янги Зеландия намойиш қилинди.
Фойдаланувчилар дарҳол бу ҳолат устидан мутойиба қилишга киришиб кетдилар. Улардан бири "Битта Янги Зеландия ҳар доим камлик қилади" деб ёзган бўлса, бошқаси бу "дабл-Зеландия" (иккиланган Зеландия) деб ёзган.
Яна бир фойдаланувчи эса "Бири Янги Зеландия, бошқаси эса Эски Зеландия" деб мутойиба қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар