Британиянинг энг замонавий Rivet Joint жосус-самолёти Россиянинг Калининграддаги ҳарбий-денгиз базаси ҳимоя тизимлари ҳақида разведка маълумотларини тўплаш мақсадида Болтиқ денгизи устидан учаётганда Flightradar24 мобиль дастури ёрдамида минглаб фойдаланувчилар томонидан пайқалди.
Дастур орқали ушбу самолётнинг АҚШнинг кўринмас самолётлари ҳамроҳлигида 8200 метр баландликда учаётганини кўриш мумкин бўлган.
Кун нашрининг маълум қилишича, фойдаланувчилар самолёт парвози ҳақида ҳар дақиқалик ҳисобот олиб турганлар ва у билан твиттерда ўзаро бўлишганлар. Суратларга кўра, самолёт Калининграддан 97 км узоқликда учиб ўтган ва 478 узель тезлик билан ҳаракатланган. Уни АҚШнинг жосус-самолётлари ва F-35А кўринмас самолётлари кузатиб борган.
Аввалроқ НАТОнинг 3 та самолёти Россия чегаралари олдида: Қора, Баренц ва Болтиқ денгизи устида разведка парвозларини амалга оширгани маълум қилинганди. Калининграддаги вазиятни AWACS авиациясининг узоқ радиолокацион аниқлаш самолёти кузатган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди