
ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абдул Ҳасиб Афғонистон ва АҚШ ҳарбийларининг 27 апрелдаги биргаликдаги операцияси давомида йўқ қилинган. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучларининг Афғонистондаги қўмондони Жон Николсонга иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz сайти хабар бермоқда.
"Бу муваффақиятли биргаликдаги операция ИШИДни йўқ қилиш бўйича кампаниямизда муваффақиятга эришишимиздаги навбатдаги қадамдир", деб айтди Николсон.
Аввалроқ Ҳасибнинг йўқ қилинганини Афғонистон президенти Ашраф Ғани маълум қилганди.
Афғонистон ҳукумати Ҳасибни мамлакатда бир неча терактларни ташкиллаштиришга алоқадор деб ҳисоблаган. Маълум қилинишича, айнан Ҳасиб Кобулдаги ҳарбий госпиталга ҳужум қилишга буйруқ берган. Бу ҳужум оқибатида ўнлаб тиббиёт ходимлари ҳалок бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар