Хитой ва Россия чегарасида яширин ер ости йўли топилди. Ўтган асрнинг 30 йилларида Маньчжурия Япония томонидан босиб олинган пайтда разведкачилар ундан фойдаланган. Бу ҳақда «Nat-geo.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.
1931–1932 йилларда япон қўшинлари Маньчжурияга бостириб кирган. Бунга жавобан Японияга қарши Шимоли-Шарқий партизанлик бирлашмаси таркиб топган. Чегара ер ости йўли бирлашган армия эҳтиёжлари учун қазилган бўлиб, яқиндагина топилди. Дуннин музейи ходимлари КХДРга ташриф буюриш чоғида яширин ер ости йўлини қазишда иштирок этган Шимолий Корея мутахассислари ҳақида хабар топди. Тадқиқот ишлари олиб борилиши натижасида ушбу объект топилди.
Ер ости йўли Хэйлунцзян туманидаги Дуннин уездини Россия Приморьеси билан бирлаштирган. Мутахассислар фикрича, ушбу ер ости йўлидан Хитой разведкаси билан Узоқ Шарқдаги Совет Иттифоқи разведка бошқармаси ўртасида маълумот алмашиш учун фойдаланилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди