Грецияда поезд рельсдан чиқиб, турар жой биносига урилди

Грецияда поезд рельсдан чиқиб, турар жой биносига урилди
Грециянинг Салоники шаҳри яқинида "Афина-Салоники" йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Kun.uz маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, поезда 100 нафарга яқин йўловчи бўлган. Воқеа маҳаллий вақт билан 21:40 да содир бўлган.

Рельсдан 1та электровоз ва 5та вагон чиқиб кетди. Локомотив тураржойга урилган.

Воқеа жойида тез ёрдам ва ўт ўчириш хизмати ишламоқда. Ҳозирда жароҳат олганларнинг сони ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар