14 744
Шарқ аёллари ҳақидаги эскича тасаввурларга барҳам бераётган Саудия Арабистони маликаси (фото)
Саудия Арабистони маликаси — 33 ёшли Амира ат-Тавил гўзал, ўзига ишонган, довюрак ва собитқадам аёл, деб ёзади “Дарё”. У нафақат Саудия Арабистонида, балки бутун дунё бўйлаб гуманитар муаммолар билан шуғулланади. Дунёнинг долзарб муаммоларини тушуниш ва ҳал қилиш учун у 70 дан ортиқ мамлакатда бўлган.
Малика қашшоқликка ва офатлар оқибатларига қарши курашади. У хайрия жамғармаларини тузишда қатнашган, Ғарбий Африкада бошпана ташкил қилган, Покистондаги сув тошқини қурбонларини ёрдам билан таъминлаган, Кембридж университети қошида Ислом тадқиқотлари марказини очган, Сомалида кўмак кўрсатиш миссиясига раҳбарлик қилган.
Қиз ўз ватанида биринчилардан бўлиб абайя (узун ва ёпиқ қора либос)дан воз кечган ва европача кийимлар кийиб юради. Аммо кўпинча унинг замонавий либосларида шарқона услубни ҳам пайқаш мумкин.\
Амира автомобиль ҳайдайди, АҚШ университетларидан бирида олинган олий маълумот ҳамда бизнесни бошқариш соҳасидаги илмий даражага эга. Малика мамлакатдаги барча аёллар ушбу масалаларда танловга эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва амалда бунга эришишга интилади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?