
14 май куни Пекин шаҳрида халқаро ҳамкорлик бўйича «Бир макон, бир йўл» форуми бошланди.
Анжуманнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб ёзади Hordiq.uz.
Асосий ташаббускори Хитой бўлган ушбу лойиҳа икки ва кўп томонлама алоқалар механизмларини янада мустаҳкамлаган ҳолда, халқаро ҳамкорлик ва тараққиётнинг янги моделларини шакллантириш ва илгари суришни назарда тутади.

Бу лойиҳада Ўзбекистоннинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз давлатлараро савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда катта ўрин тутган.
Форумда 30 га яқин мамлакатдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 130 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Анжуманда БМТ Бош котиби, Жаҳон банки президенти ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар