date

Россиялик миллиардер дунёдаги энг катта яхтани қуришга буюртма берди

Россиялик миллиардер дунёдаги энг катта яхтани қуришга буюртма берди

«Еврохим» хўжайинларидан бири, Forbes талқини бўйича Россиянинг энг бой кишилари рейтингида 13-ўринда туривчи Андрей Мельниченко Германиянинг Nebiskrug кемасозлик компаниясига дунёдаги энг катта яхтани қуришга буюртма берди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Daryo» нашри хабар берди.

White Pearl (Оқ гавҳар) номини олган яхтанинг узунлиги 147 метрни ташкил этади, уч қаватли ички «ҳовли»га ва катта бассейнга эга бўлади. Яхтада енгиллаштирилган юқори даражадаги мустаҳкам углерод толасидан ишланган учта мачта бўлади.

Яхта экипажи 66 кишини ташкил этади. CNBC телеканали хабарига кўра, яхта 2016 йил июль ойида тайёр бўлади. Кема қиймати маълум қилинмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик миллиардер дунёдаги энг катта яхтани қуришга буюртма берди