08:02 / 16.05.2017
7 166

Ўшда аттракцион қулаши оқибатида одамлар жабрланди

Ўшда аттракцион қулаши оқибатида одамлар жабрланди
Якшанба, 14 май куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳри марказидаги Навоий номли хиёбонда карусель аттракциони қулаши оқибатида одамлар жабрланди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Бу ҳақда қирғизистонлик журналист Ҳулкар Исомова ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар қолдирган.

“Занжирли карусель” аттракциони ишлаётганда, устида одамлар бор вақтда қулаб тушди. Айни пайтда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, аттракцион қулаган вақтда унинг устида одамлар, шу жумладан болалар ҳам бўлган. Олти нафар одам турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Шифокорлар бир аёлнинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўшда аттракцион қулаши оқибатида одамлар жабрланди