
Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдони пиёдалар юриш йўлакчасига енгил автомобил катта тезликда кириб келиб одамларни босиб ўтган, деб хабар берди hordiq.uz. Оқибатда ўн бешдан зиёд одам оғир жароҳат олган, бир неча киши ҳалок бўлган. Шу заҳоти фожиа жойига полициячилар етиб келишди ва ҳайдовчи қўлга олинди. Айни пайтда бу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари иш олиб бормоқда. Ҳудуд тўлиқ ёпиб қўйилган.
Дунё экспертлари ушбу ҳалокатга баҳо бериш давомида бу жангариларнинг янги усулдаги террор ҳаракати эканини таъкидлашди. Аммо Америка ҳукумати юз берган фожиани бахтсиз ҳодиса дея баҳолади. Айтишларича, ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатлангани туфайли бошқарувни йўқотган «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар