КХДР махсус хизматларида Unit 180 номли махсус хакерлар гуруҳи мавжуд ва бу гуруҳ бир неча марта муваффақиятли ҳужумларни амалга оширган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Шимолий Кореядан қочишга муваффақ бўлган математикка асосланиб хабар тарқатди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри. Унинг сўзларига кўра, бу гуруҳ пул ўғирлаш билан ҳам шуғулланади.
2004 йилда мамлакатни тарк этган Ким Ҳюнг Квангнинг сўзларига кўра, бу гуруҳ асосан пул ўғирлайди. Унинг айтишича, бу маълумотларни у Шимолий Кореяда қолган манбаларидан олган.
«Хакерлар чегарадан ташқарига чиқишади ва Шимолий Кореядан кўра интернет хизматлари яхши бўлган жойда фаолият кўрсатишади», — деган у. Унинг қўшимча қилишича, хакерлар КХДРдан турли фирмалар ходимлари сифатида чиқиши мумкин.
Бундан олдинроқ WannaCry вируси шимолий кореялик хакерлар томонидан яратилгани гумон қилинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди