26 кун овқат емаган активист ниҳоят очлик акциясини якунлади

Дунё1 дақиқа ўқиш860
26 кун овқат емаган активист ниҳоят очлик акциясини якунлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ҳиндистонлик таниқли эколог ва жамоат фаоли Сонам Вангчук 28 июндан буён давом этган 26 кунлик очлик аксиясини расман тўхтатди.
  • 59 ёшли фаол бу қарорни вазир Ж.П.
  • Надда, доктор Житендра Сингҳ ва Ladaк раҳбарияти билан ўтказилган музокаралардан кейин ҳамда парламентнинг турли сиёсий кучларидан бўлган 65 нафар депутатнинг чақириғидан сўнг қабул қилди.

Ҳиндистонлик таниқли эколог ва жамоат фаоли Сонам Вангчук 26 кун давом этган очлик акциясини расман тўхтатди. Бу ҳақда у 24 июль куни ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.

59 ёшли фаол 28 июндан буён мамлакатдаги талабалар бошлаган норозилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида овқат истеъмол қилишдан воз кечган эди. Намойишчилар тиббиёт имтиҳонлари саволлари олдиндан тарқалиб кетгани билан боғлиқ можаро ортидан таълим вазири Дҳармендра Прадҳаннинг истеъфосини талаб қилиб келмоқда.

Орадан кўп ўтмай, мазкур ҳаракат кенгайиб, унга турли соҳалар вакиллари, жамоат фаоллари ҳамда оддий фуқаролар ҳам қўшилди. Натижада норозиликлар бош вазир Нарендра Моди ҳукумати сиёсатига қарши кенг кўламли акцияга айланди.

Сонам Вангчукнинг айтишича, у очлик акциясини вазир Ж.П. Надда, доктор Житендра Сингҳ ва Ладак раҳбарияти билан ўтказилган музокаралардан кейин якунлашга қарор қилган.

Фаолнинг маълум қилишича, мамлакат парламентининг турли сиёсий кучларидан бўлган 65 нафар депутат ҳам уни очликни тўхтатишга чақирган. Шунингдек, у 18 июль куни полиция томонидан намойиш майдонидан шифохонага олиб кетилганини эслатди.

Вангчукнинг таъкидлашича, очлик акциясини тугатиш қарорининг асосий сабаби мамлакатда эҳтимолий зўравонликларнинг олдини олиш ва музокаралар учун имконият яратиш бўлган.

Шу билан бирга, у тарафдорларини ҳар қандай кескин ҳаракатлардан тийилишга чақириб, тинчликни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, 23 июль куни фаол ҳукумат талабаларга нисбатан куч ишлатмасликка кафолат берса, очликни тўхтатишга тайёрлигини билдирган. Аммо айнан шу куни Нью-Деҳлида полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва дубинкалардан фойдаланган.

Шунга қарамай, намойишчилар пойтахтдаги Жантар Мантар майдонида яна тўпланиб, акцияларни давом эттирган. Бу ҳафта давомида полиция ва фаоллар ўртасидаги иккинчи тўқнашув бўлди.

Очлик акциясини якунлар экан, Вангчук ҳукуматдан бир қатор талабларини яна такрорлади. Улар орасида ўз жонига қасд қилган талабалар оилаларига товон пули тўлаш ҳамда таълим вазирининг истеъфосини таъминлаш масаласи ҳам бор. У аввалроқ, агар соғлиғи имкон берса, акцияни олти ҳафтагача давом эттиришини билдирган эди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    40 дан ортиқ тилни ўрганган машҳур полиглот Южи Белеза Ўзбекистонга келди (видео)
  2. Спорт
    Шомуродовнинг «Чорум Беледиеспор»га урган голи энг чиройли деб топилди
  3. Спорт
    Саудия Арабистони компанияси «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича музокара бошлади
  4. Спорт
    «Saber Tashkent Grand Prix» турнирида ўзбекистонлик ўсмирлар 26 та медални қўлга киритди
  5. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  6. Жамият
    Жиззах вилоятида ота қизига биринчи синфдан бери жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда
  7. Маданият
    Бред Питт ва Анжелина Жоли 4 йиллик суд можаросини келишув билан якунлади
  8. Маданият
    Женнифер Лопеснинг миллионлаб долларлик узуклар коллекцияси мухлислар эътиборида!
  9. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  10. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди