date

Д.Трамп Исроилга келди

Д.Трамп Исроилга келди
АҚШ етакчиси Дональд Трамп президент сифатидаги илк расмий ташриф билан Исроилга келди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

20 май куни Трамп Саудия Арабистонига келганди. Ташриф давомида Вашингтон ва Ар-Риёд қиймати 110 миллиард долларлик мудофаа шартномаларини имзолашди.

Бундан ташқари, Трамп хорижий турне давомида Ватиканга боришни, Брюсселдаги НАТО йиғилишида қатнашишни ва Сицилияда “Катта еттилик” давлатлари етакчилари билан учрашишни режалаштирган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Д.Трамп Исроилга келди