Россияда ўзбекистонлик педофил-гастарбайтер ҳибсга олинди

Россияда ўзбекистонлик педофил-гастарбайтер ҳибсга олинди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида педофил-гастарбайтер ҳибсга олинди, деб ёзади Qalampir нашри. У 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. 2017 йил 1 май куни жиноятчи Костюшко кўчасида яшовчи 5 ёшли ўғил болани зўрлаган.

Хабарда айтилишича, иммигрант ўша куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да шу кўчада турадиган танишининг уйига меҳмонга келади. У хонадон эгасининг 5 ёшли ўғлига нисбатан зўравонлик жиноятини амалга оширади.

Номаълум сабабга кўра, аёл педофил-гастарбайтер устидан полицияга орадан 18 кун ўтгач, яъни 19 май куни шикоят қилган. Шундан сўнг айбланувчи қамоққа олинган. Айни вақтда у ҳибсда ушланмоқда.

Маълум қилинишича, Петербург полицияси тергов органлари мазкур жиноят тафсилотлари ва ҳолатини ўрганмоқда. Суриштирув ишлари асосида тегишли процессуаль ҳукм чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ҳам педофил қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар