date
views 7 716

Хитой ғарбидаги зилзила оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Хитой ғарбидаги зилзила оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Хитой шимоли-шарқидаги Шинжон-Уйғур мухтор туманида жойлашган Гума уездида содир бўлган зилзила оқибатида камида олти киши ҳалок бўлиб, қирқ саккиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Қутқарув хизматлари ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларга киришган. Маълумотларга кўра 3 мингга яқин бино бутунлай ёки қисман вайрон бўлган. Қутқарувчилар кучи билан вақтинча яшаш учун лагер ташкил этилган, воқеа жойига 1000 та чодир етказилган.

6,5 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан соат 09:07 да содир бўлди, силкиниш ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган. Кейин яна бир нечта кучсиз зилзила ҳам содир бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ғарбидаги зилзила оқибатида олти киши ҳалок бўлди