Петербурглик тарихчиларнинг «Йўллар ва ўрмонлар бўйлаб. Ташландиқ мамлакат» лойиҳаси «Рус сирлари» YouTube канали билан ҳамкорликда Подмосковьедаги ташландиқ ракета шахтасида бир млрд совет рублидан кўп маблағга дуч келди. TJ ушбу саёҳат иштирокчиси Олга Богданова билан суҳбатлашди ва Россияда бу каби яширин пуллар қабристонидан яна қанча топиш мумкинлигига қизиқди.
Богданованинг ҳикоя қилишича, у кўмиб ташланган пуллар ҳақида кўп эшитган, бироқ аниқ жойларини билмаган. Май байрамларида унинг «Рус сирлари» YouTube каналидаги таниши Сергей Волков шундай ҳудудлардан бирига биргаликда саёҳат қилишни таклиф этган.
Олга турмуш ўртоғи Алексей Антонов билан бирга шу каби ташландиқ жойларни қидириб, ўтган даврларга хос бўлган буюмлар ва ашёларни йиғиш, у ерлар ҳақида фото ва видеолавҳалар тайёрлаш билан шуғулланади.
«Ярим йиллар олдин Алексей 1961 ва 1991 йилги намуналардаги совет пуллари кўмилган ташландиқ шахта борлигидан хабар топди. Бу унга қизиқ туюлган бўлса-да, манзилини суриштирмади.
Май байрамлари арафасида «Рус сирлари» канали муаллифи ва бошловчиси Сергей Волков шундай жойлардан бирига сафар қилишни таклиф қилди. Биз кўп ҳам ўйламасдан йўлга отландик», - деб ҳикоя қилади Олга.
Фото: Олга Богданова
Ташландиқ ракета шахтаси Подмосковьедаги қишлоқлардан бирида жойлашган. Фото Олга Богданова
1990 йилларда кераксиз купюралар тонналаб шахталарга олиб чиқилган, чунки улар заҳарли бўлгани сабабли ёқиш хавфли бўлган. Шундай жойлардан бири Москва шаҳри яқинидаги номи ошкор қилинмаётган жой шундай шахталардан биридир.
Эътиборли томони шундаки, қишлоқ аҳолиси улардан бир неча км узоқликда «хазина» кўмилганидан бехабар бўлган. Эҳтимол, билганлари ҳам лом-мим демасликка қарор қилган.
Олганинг айтишича, «хазина»га саёҳат бир неча соат давом этган. Купюраларнинг радиоактивлиги ҳақида сўзлардан сўнг, текширув ўтказилганида дозиметр меъёрдан ортиқ эмаслигини кўрсатган. Пуллар катта ҳудудга сочилган бўлиб, улар орасида боғлам пуллар ҳам борлигини кўриш мумкин эди.
Фото: Олга Богданова
Шахтага бориш ва машинага қайтиш 5 соат вақт олган. Йўл ўрмон, майдон ва дарё орқали ўтган бўлиб, айнан дарё кечуви қийинчилик туғдирган.
Саёҳатчилар, асосан, 1961 ва 1991 йил намуналаридаги 100 ва 50 рубллик пулларга дуч келишган. Бироқ, 25, 10, 5 ва 1 рубллик пуллар ҳам бўлган.
Богданованинг фикрича, Россия ҳудудида камида 3та шундай махфий жойлар бўлиши мумкин.
Фото: Олга Богданова
Сайёҳлар эсталик учун бир нечта банкноталарни олишган. Сафардан сўнг, улар 10 дақиқалик видеолавҳани эълон қилишди. Богдановага кўра, у ушбу кўрганларидан сўнг, «вақт машинасида саёҳат қилишни жуда хоҳлаган».
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?