
Қувайтлик божхоначилар Ироқдан учиб келган, гиёҳвандлик моддаси ташишда фойдаланилган “почтачи” каптарни қўлга олди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Мазкур каптар Ироқ билан чегарадош ҳудудда жойлашган “Ал-Абдали” назорат пункти ходимлари эътиборини тортган. Божхоначилар каптарни қўлга туширишга муваффақ бўлди. Қўлга олинган каптарнинг елкасида қопчиғи бўлиб, унинг ичидан таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 178 дона таблетка борлиги аниқланди. Мусодара қилинган гиёҳвандлик моддалари тегишли органларга топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар