date

Хитой компанияси ходималарига жадвал асосида ҳомиладор бўлишни буюрди

Хитой компанияси ходималарига жадвал асосида ҳомиладор бўлишни буюрди

Цзяоцзо шаҳридаги (Хитой) компаниялардан бири аёллар туғруқ таътилига иш берувчининг кўрсатмасига кўра чиқиши лозимлиги тўғрисида буйруқ чиқарди. Компания «иш фаолиятига сезиларли таъсир»дан қочиш ниятида шундай қарорга келган. Бу ҳақда «Meduza»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Ходималар томонидан бола кўриш режаси тасдиқланган ва бажарилиши жиддий назоратга олинган», — дейилади маҳаллий газетада чоп этилган фармойишда. Режадан ташқари туққан аёлларни 1000 юань (161 доллар) жарима кутади ва лавозими оширилмайди. Уларни йиллик мукофотдан маҳрум этишлари ҳам мумкин. Шунингдек, аёлларга компаниядаги ишининг биринчи йилида туғиш тақиқланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой компанияси ходималарига жадвал асосида ҳомиладор бўлишни буюрди