
Доғистон тергов қўмитаси полиция майори Мурод Магетов устидан қўзғатилган жиноий ишни фош этди, деб ёзади Qalampir.uz. Маълум бўлишича, собиқ полиция майори ўзбекистонлик фуқародан 40 минг рубль пора беришни талаб этган.
Мурод Магетов пора олиш эвазига ўзбекистонлик муҳожирнинг шаҳардаги турли савдо-сотиқ расталарида бемалол ишлашини таъминлашга ваъда берган. Мурод Магетов агар сўралган пул тўланмаса, муҳожирга нисбатан маъмурий ва ҳуқуқий жазо қўллашини таъкидлаган.
Доғистон ИИВ тезкор жиноий гуруҳи томонидан шубҳа уйғотган майор шахсий хизмат хонасида ўзбекистонлик фуқародан пора олаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга туширилган.
Айни пайтда порахўр лавозимидан бўшатилган ва қонунчиликка биноан қилмишига яраша жазо олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар