НАСА билан ҳамкорлик қилувчи компания эгаси, америкалик бизнесмен Роберт Бигелоу нафақат ўзга сайёраликларнинг мавжудлигига, балки уларнинг сайёрамизда яшашига ҳам ишонади, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
У бу ҳақда НАСА билан ҳамкорлик қилувчи компанияси ҳақида кўрсатув тайёрлаган “60 дақиқа” теледастурида гапирди. Робертнинг Bigelow Aerospace компанияси фазода яшаш учун зарур бўладиган, фазо кемалари учун дам бериб шиширилган махсус модулни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Мазкур модуль синовдан ўтказилган. “Мен ўзга сайёраликларнинг мавжудлигига мутлақ ишонаман, – деди у кўрсатув бошловчиси Лара Логанга. – Бу сирнинг тагига етиш учун миллион-миллион доллар пул сарфладим. Мазкур ишда АҚШда ҳеч ким менчалик катта маблағ сарфламаган”, деб қўшимча қилди Роберт Бигелоу.
У бошқаларнинг фикри уни қизиқтирмаслигини, бу нарса у билган ҳақиқатни ўзгартира олмаслигини, ўзга сайёраликлар билан учрашиш учун пул сарфламаётганлигини, улар ёнгинамизда яшаётганлигини ҳам маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди