21:44 / 01.06.2017
7 773

Буни қаранг, Боливияда қалин қор ёғди!

Буни қаранг, Боливияда қалин қор ёғди!
Мутахассисларнинг айтишича, Боливияда бундай совуқ ва қалин қор сўнгги ярим аср давомида кузатилмаганди. Ҳозир мамлакатда ҳаво ҳарорати 0 даражага тушиб қолган. Қалин қор туфайли серқатнов йўллар ёпилиб қолган. Жамоат транспорти қатнамаяпти. Мамлакатда йўлларни, турар жойлар атрофларини қордан тозалаш учун етарли транспорт воситалари йўқлиги сабабли вазият тобора оғирлашиб бормоқда, деб хабар қилади Hordiq.uz нашри.

Аслида бу давлатда ҳар йили шу вақтда ҳаво ҳарорати +20 даражадан пастга тушмасди. Синоптик Хед Марисол шундай дейди:
— Бизнинг мамлакатда охирги марта бундай қалин қор ва совуқ ҳаво 1966 йили кузатилган. Ҳозир эса Амазонка суви кўпайиши оқибатида совуқ ҳаво оқими мамлакатга кириб келди. Бу булутлар ҳосил бўлиши ва натижада қалин қор тушишини таъминлади. Совуқ ҳаво бундан-да кучлироқ бўлиши мумкин. Ҳозирда шунга тайёргарлик кўряпмиз…
Қалин қор ва совуқ ҳаво аэропортларга ҳам таъсирини ўтказмай қолмади. Ўнлаб йўналишлар ортга сурилди ёки бекор қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буни қаранг, Боливияда қалин қор ёғди!