Интернетда АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа агентлиги ўтказган ракетани нишонга олиш видеоси пайдо бўлди. Ракеталарга қарши мудофаа тизимининг ракетаси Тинч океанидаги Маршалл оролларидан учирилган ракетани нишонга олган, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Ракета синови 30 май куни ўтказилган.
АҚШнинг ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизими турли типдаги ракеталарнинг бир неча эшелонидан ташкил топган. Унда энг олис тўсиқ парвоз траекториясининг фаол ҳудудидаги қуруқликдаги ракетага қарши мудофаа тизими ҳисобланади. Унга бугунги кунда 40 тага яқин GBI (Ground-Based Interceptor) ракетаси киради. Ҳаммаси бўлиб 225 та бундай ракета жойлаштириш мўлжалланган, 2017 йилда тизимга сарфланадиган харажатлар 40 млрд долларгача етади.
Синовлар Шимолий Кореянинг баллистик ракеталар синовига жавобан амалга оширилган. Таъкидланишича, синовлар муваффақиятли ўтган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди