Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтиб ўтдики, у Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуденни хоин деб ҳисобламайди. Суҳбатдан парчалар Hollywood Reporter журналида босилган.
«Бу гап тўғри эмас. Сноуден — хоин эмас. Унинг ҳаракати ўз мамлакати манфаатларига хиёнат эмас, у бошқа бир давлатга ўз халқига зарар етказувчи маълумотларни етказгани йўқ. У нима қилган бўлса, барчасини ошкора амалга оширди», — деган Путин.
Шу билан бирга Россия президенти Сноуденнинг ҳаракатларини оқламаслигини билдирган. Шу билан бирга у Миллий хавфсизлик агентлиги мамлакат фуқаролари ортидан бу даражада кузатув олиб бормаслиги керак бўлгани ҳақида гапириб, ўз навбатида Сноуден бу маълумотларни ошкор этиши ҳам тўғри бўлмаганини қайд этган, деб ёзади Кун.уз сайти.
«Агар унга бу ишда нимадир ёқмаса, ишдан бўшаб кетиши керак эди. Аммо у қарши юриш қилди. Бу эса унинг ҳуқуқи. Мендан унинг ҳаракати тўғри ёки нотўғри бўлгани ҳақидаги фикримни сўрасангиз, айтаман: йўқ, нотўғри», — деган Путин.
Путин шунингдек, ўзининг КГБдан бўшаши воқеаси ҳақида эслаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, у ўшанда давлат тўнтаришини маъқулламаганди.
Бундан ташқари, Путин Россия махсус хизматларига мақтов сўзлари йўллаган ва улар фақат қонун доирасида иш олиб боришини эътироф этган. Унинг сўзларига кўра, иттифоқчи давлатларни кузатишни йўлга қўйиш ўзаро ишончга путур етказади, шу билан биргаликда мамлакат хавфсизлигига зарар етади.
Путин интервьюсида ўз соқчиларига ишонишини ҳам айтиб ўтган.
Режиссёр Путинга нисбатан 5 марта суиқасд қилишга уринишганидан хабардорлигини айтган. «Аммо бу Фидель Кастрога уюштирилган суиқасдлар каби кўп эмас. Менимча, унга 50 мартача суиқасд қилишган», — деган Стоун.
Путин эса бунга жавобан Кастро билан суиқасд мавзусида суҳбатлашганини айтди. Россия президенти сўзларига кўра, Куба собиқ раҳбари унга «доим ўз хавфсизлиги билан шахсан шуғуллангани учун» тирик эканини айтган.
«Мен ўз ишимни қиламан. Хавфсизлик ходимлари эса ўз ишини қилади, ва ҳозиргача улар буни анча муваффақиятли амалга ошириб келмоқда», — дея қайд этган Путин ўз соқчиларига ишонишини таъкидлаган.
Суҳбатнинг тўлиқ версияси фильм кўринишида 12—15 июнь кунлари Showtime телеканали орқали намойиш этилади.
Стоун 2016 йилда «Оловдаги Украина» фильмига продюсерлик қилган. Фильмда у Россия президенти Владимир Путиндан ва Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичдан интервью олган.
Фильмда Путиннинг Россия Федерацияси президентлигига келган 2000 йилдан бошлаб дунёда бўлаётган воқеаларга муносабати акс этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди