1 июнда United Airlines авиакомпаниясининг Чикагодан Майамига рейс амалга ошираётган самолёти двигатели унга қуш кириб қолгани сабабли аэропортга қайтиб келди, деб хабар берди Kun.uz нашри.
Бу ҳодиса самолёт парвоз қилиши билан юз берган. Учувчилар двигателдан бирини ўчириб қўйишларига тўғри келган ва самолёт О'Хара аэропортига муваффақиятли қўнган.
Йўловчилардан бири ёниб кетган двигателни тасвирга олиб, бу роликкни Twitter ижтимоий тармоғида жойлаштирган ва “Самолётингнинг двигатели ёнаётганда нима қилиш керак? Учувчига самолётни қўндиргани учун миннадорчилик билдириб, пиво ичиш керак”, дея видеога изоҳ қолдирган.
Бошқа йўловчи Fox 13 телеканалига самолёт салони тутунга тўлиб кетгани ва паст овозда тўхтамасдан тақиллаш товуши эшитилиб турганини сўзлаб берган. “Энг кўпроқ тутун ҳиди қўрқитди”, деб айтган яна бир гувоҳ.
United Airlines йўловчиларга етказилган ноқулайликлар учун товон пули тўлашга ваъда берган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)