08:05 / 03.06.2017
8 700

Бишкекда дарахтлар кесилишига қарши чиққан намойишчилар қўлга олинди

Бишкекда дарахтлар кесилишига қарши чиққан намойишчилар қўлга олинди
Бишкекда фуқаро фаоллари ва шаҳарликлар Тоқтоналиев кўчасидаги дарахтлар кесилишига қарши норозилик намойишига чиқди. Бир неча киши ҳибсга олинди.

Фаоллар кўчанинг ўртасига ўтириб олиб, шаҳар ҳокимлигидан дарахтларнинг кесилиши тўхтатилишини талаб қилишди. Фаолларнинг сўзларига қараганда, мэрия йўлларни кенгайтириш мақсадида қонунга хилоф равишда, экологияга зарар келтирган ҳолда иш кўрмоқда. Фуқаролар шаҳар мэри Албек Ибраимовни дарахтлар кесилаётган жойга чақиришди. У бу каби қадам нима сабабдан кўрилаётганини тушунтириб бериши керак.

Милиция намойишчиларга мурожаат қилиб йўллар очилишини талаб қилди, бироқ бу талаб бажарилмади. Бунинг натижаси ўлароқ милиция 10 кишини ҳибсга олди ва Первомай туман Ички ишлар бўлимига олиб борди.

Маҳалий аҳоли «милиция фуқароларни ҳимоя қилиш ўрнига, уларнинг ҳуқуқларини бузаётганидан» шикоят қилмоқда. «Одамлар ҳақида қайғуринг, экология хақида ўйланг. Шундоқ ҳам шаҳарда дарахтлар қолмади. Ҳамма асфальтда яшамоқда!», — деди шаҳар аҳолисидан бири.

Милиция норозиликларга қарамай йўлларни тозаламоқда. Бишкек вице-мэри Бақит Дюшембиев журналистларга берган баёнотида, бу йўл қурилишининг зарурияти ҳақида гапирди. Унинг айтишича, Мир ва Совет проспектлари ўртасига йўлак солиш керак. Чунки бу икки проспект бугун жуда ҳам тирбанд бўлиб кетган, шу сабабли тирбандлика барҳам бериш керак. «Қурилиш ҳудудидаги 143та дарахт кесилиши керак. Уларнинг ўрнига бошқа дарахтлар ўтказилади», — деди ҳоким ўринбосари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бишкекда дарахтлар кесилишига қарши чиққан намойишчилар қўлга олинди