Энг ёмон автомобиль йўлларига эга мамлакат сифатида Молдова тан олинди. Энг яхши йўлларга эга давлатлар рейтингида эса Франция, БАА, Португалия ва Уммон етакчилик қилишмоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.
World Economic Forum халқаро ташкилоти энг яхши ва ёмон автомобиль ҳамда темир йўлга эга давлатларнинг рейтингни тузиб чиқди.
Энг ёмон автомобиль йўлларига эга беш давлат ичида Ҳаити, Руминия, Мўғулистон ва Гвинея бор. Молдова эса автомобиль йўллари сифати бўйича энг сўнгги — 140-ўринни эгаллади.
Энг яхши йўллар ўнлигига, шунингдек, Швейцария, Австрия, Ҳонгконг, Финляндия ва Германия киритилган. МДҲнинг айрим давлатларидан Озарбойжон — 60-ўрин, Тожикистон — 97-ўрин, Қирғизистон — 131-ўрин, Россия Федерацияси — 134-ўрин, Украина — 135-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон рейтингга киритилмаган.
Энг яхши темир йўл инфратузилмасига эга ўн давлат рейтинги эса қуйидагича кўрниш олган: Швейцария, Япония, Ҳонгконг, Франция, Сингапур, Финландия, Германия, Испания, Нидерландия ва Жанубий Корея.
МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларидан Украина (24-ўрин), Қозоғистон (29-ўрин), Россия (30-ўрин), Латвия, Гуржистон ва Озарбойжон (33–35-ўринлар), Тожикистон (43-ўрин), Эстония (44-ўрин), Молдова (68-ўрин), Қирғизистон (77-ўрин) жами 140 давлатни қамраб олган рейтингда ўзига мос ўринларга жойлаштирилган. Ўзбекистон ушбу рейтингга ҳам киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)