Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари минтақани беқарорлаштираётганликда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узди.
Бу мамлакат ҳукуматлари Қатар террорчилик гуруҳларини, жумладан «Мусулмон биродарлар»ни қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлаган, деб ёзади Кун.уз сайти.
Саудиянинг SPA давлат ахборот агентлиги Ар-Риёд Қатар билан ҳаво чегараларини ҳам ёпган ва барча ерусти, денгиз ва ҳаво қатновларига чек қўйган.
Агентлик расмий шахслардан иқтибос келтириб, унга кўра бу чоралар «миллий хавфсизликни терроризм ва экстремизм хавфидан ҳимоя қилиш учун» амалга оширилганлигини эълон қилган.
Миср ҳам, шунингдек, Қатар билан денгиз ва ҳаво қатновларини бас қилган, деб хабар беради мамлакат ташқи ишлар вазири.
БАА эса қатарлик дипломатларга мамлакатни тарк этиш учун 48 соат ажратган. Абу-Даби Қатарни терроризм, экстремизм ва секта ташкилотларини молиялаштиришда айблаган, дея хабар беради WAM давлат ахборот агентлиги.
Баҳрайн давлат янгиликлар агентлигининг хабар беришича, мамлакат Баҳрайннинг ички ишларига аралашганлиги ва Қатар томонидан минтақада хавсизлик ва барқарорликка таҳдид солинаётгани учун дипломатик алоқаларни узган.
Ямандаги Хуту вилоятида айирмачилар билан курашаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳам Қатарни альянсдан чиқариб юборган ва буни Доҳа «террорчиликни амалда қўллаётгани ва мустаҳкамлаётгани»дан ташқари, унинг «Ал-Қоида», ИШИД каби ташкилотларга хайрихоҳ бўлаётгани ва айирмачилар билан алоқалари борлиги билан тушунтирган, деб хабар беради Саудиянинг SPA агентлиги.
Тўрт йирик нуфузли араб давлати билан дипломатик алоқаларнинг узилганлигига Доҳа ҳозирча расмий реакция билдирмаган. Илгарироқ Қатар ҳукумати терроризмга хайрихоҳлик айбловларини рад этиб, унга нисбатан туҳмат кампанияси ўтказилаётганини баён қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?