Америкалик хонанда Марайя Керининг Рождество образидаги янги Барбиэ қўғирчоғи сотувга чиқди

1 дақиқа ўқиш3
Америкалик хонанда Марайя Керининг Рождество образидаги янги Барбиэ қўғирчоғи сотувга чиқди

Америкалик машҳур хонанда Марайя Кери (Mariah Carey) мухлислари учун яна бир ўзига хос совға тақдим этилди. Хонанда образидан илҳомланиб яратилган янги Рождество Барбиэ қўғирчоғи 2026 йил 18 ноябрь куни сотувга чиқарилди.

Бу Марайя Керига бағишланган байрамона услубдаги иккинчи Барбиэ қўғирчоғи ҳисобланади. Унинг дизайни хонанданинг 1994 йилда чиқарилган «Merry Christmas» альбоми муқовасидаги машҳур образига асосланган.

Қўғирчоқ қизил бахмал комбинезонда тасвирланган бўлиб, либосининг четлари оқ мўйнали ҳошиялар билан безатилган. Образ қора этиклар, хонанданинг ўзига хос капалак шаклидаги узуги ҳамда «MC» бош ҳарфлари туширилган микрофон билан тўлдирилган.

Янги Barbie қўғирчоғининг нархи 80 доллар этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Марайя Керига бағишланган илк Barbie қўғирчоғи 2023 йилда тақдим этилган эди. У мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиб, дастлабки партияси атиги 24 соат ичида сотилиб кетган.

Янги қўғирчоқ эса хонанданинг Рождество билан боғлиқ машҳур образини коллекцион буюм сифатида қайта гавдалантирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?