Жаҳон чемпионати арафасида Жавоҳир Синдаров ва Бибисаранинг тушган ноодатий сурати эътибор марказида!

Швейтсариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган «Salesforce FIDE World Championship 2026» мусобақаси олдидан шахмат мухлислари эътиборини тортган қизиқарли сурат тарқалди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров бўлажак баҳслар ўтказиладиган ўйин залини кўздан кечираётган бир пайтда, Бибисара Асаубаева ушбу лаҳзани телефонига муҳрлаётгани акс этган.
Суратдаги оддий, аммо ўзига хос вазият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизиқиш уйғотди. Бўлажак мусобақа олдидан ўйин залини кўздан кечираётган Синдаровнинг бу лаҳзаси шахмат оламидаги муҳим учрашув арафасидаги тайёргарлик жараёнининг бир кўриниши бўлди.
«Salesforce FIDE World Championship 2026» доирасидаги баҳсда Ҳиндистон вакили Гукеш Д. ҳамда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жавоҳир Синдаров иштирок этиши кутилмоқда.
Мусобақа 2026 йил 24 ноябрдан 12 декабргача Швейтсариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Шахмат ишқибозлари ушбу учрашувни катта қизиқиш билан кутмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…