Туркияда сойнинг қип-қизил рангда оқа бошлагани тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди

1 дақиқа ўқиш2
Туркияда сойнинг қип-қизил рангда оқа бошлагани тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди

Туркиянинг Ризе вилоятида шаҳар марказидан оқиб ўтиб, Қора денгизга қуйиладиган Değirmendere сойининг суви кутилмаганда қизил рангга кириб қолди. Ғайриоддий ҳолат маҳаллий аҳоли эътиборини тортди ва тегишли хизматлар зудлик билан текширув бошлади.

Сув рангининг ўзгариши ва эҳтимолий экологик ифлосланиш ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Ризе муниципалитети ҳамда Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши бўйича вилоят бошқармаси ходимлари ҳудудга етиб борди.

Текширув ишлари дронлар ёрдамида ҳам олиб борилди. Мутахассислар сой бўйлаб кузатув ўтказиб, соат 16:00 га келиб сувга назоратсиз равишда чиқинди ёки бошқа моддаларни оқизаётган корхонани аниқлади. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, бу хусусий чой фабрикаси бўлган.

Аниқланган ҳолат юзасидан корхонага Туркиянинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни асосида маъмурий жазо чораси қўлланди. Шунингдек, сувнинг таркибини ва ифлосланиш даражасини аниқлаш учун ундан намуналар олиниб, лаборатория таҳлилига юборилди.

Ризе губернаторлиги маълумотига кўра, таҳлил натижалари ўрганилгач, қонунчиликка мувофиқ қўшимча чоралар ҳам кўрилиши мумкин.

Ҳозирча сувнинг қизил рангга киришига сабаб бўлган моддаларнинг аниқ таркиби ва атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори маълум эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?