Қизини 6 ёшидан бери зўрлаганликда гумонланган ота қўлга олинди

Halyqstan Telegram-канали хабар беришича, норасмий маълумотларга кўра, Шарқий Қозоғистон вилоятининг Риддер шаҳрида бир қиз 6 ёшидан бошлаб бир неча йил давомида отаси томонидан жинсий зўравонликка учраган бўлиши мумкин. Ҳозирда қиз 13–14 ёшда экани айтилмоқда.
Қайд этилишича, гумонланувчи эркак иш жойида қўлга олинган.
Шарқий Қозоғистон вилояти Полиция департаменти маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Риддер шаҳри полиция бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
«Гумонланувчи қўлга олинди ва полиция бўлимига олиб келинди. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов давом этмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея маълум қилди идора матбуот хизмати.
Тергов жараёни Шарқий Қозоғистон вилояти Полиция департаменти раҳбарияти назоратида экани айтилди.
Қозоғистон Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддаси талабларига мувофиқ, иш бўйича бошқа маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмайди.






























Изоҳлар 0
…