Хитойда ота-оналар болаларини пул тўлаб меҳнат лагерларига юборётгани барчани ҳайрон қолдирмоқда

Хитойда болаларни ҳаёт қийинчиликларига тайёрлаш мақсадида ташкил этилган ғайриоддий лагерлар оммалашмоқда. Ота-оналар фарзандларини қишлоқларга юбориб, уларга қишлоқ хўжалиги меҳнатини бажартириш учун минглаб юан тўламоқда.
South China Morning Post хабар беришича, “Ҳаёт синовлари лагери” деб номланган дастурлар асосан Сичуан, Гуйчжоу ва Юннан провинцияларида ташкил этилмоқда.
Бу ерга келган болалар оддий қишлоқ аҳолисининг кундалик юмушларини бажаради:
картошка ковлайди;
чорва молларига қарайди;
жисмоний меҳнат билан шуғулланади;
телефонларидан фойдалана олмайди. Қизиғи, болаларга меҳнати учун ҳақ берилмайди. Аксинча, уларнинг ота-оналари бунинг учун пул тўлайди.
Айрим лагерларда 10 кунлик дастур 4000 юан, яъни тахминан 600 доллар туради. Бир ойгача давом этадиган дастурлар нархи эса 10 000 юандан ошиб кетиши мумкин.
Лагерларда қаттиқ тартиб ўрнатилгани айтилмоқда. Топшириқни бажара олмаган болага жазо сифатида овқат ўрнига фақат картошка берилиши ҳақида ҳам маълумотлар бор. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айрим болалар уйига қайтишни сўраб йиғлаётгани кўринади.































Изоҳлар 0
…