Британия полицияси 3 июнь куни Лондонда теракт содир этганликда гумон қилинган икки кишининг исмини эълон қилди.
Икки фарзанднинг отаси бўлмиш 27-ёшли Курам Батт бир неча йилдан бери оиласи билан Лондон шарқидаги Баркин туманида яшаб келган. Унинг келиб чиқиши покистонлик бўлиб, Буюк Британия фуқаролигини олган. Лондон полицияси берган баёнотга қараганда, Батт бундан аввал ҳуқуқ-тартибот идоралари ва MI5 агентлигига маълум бўлган. Иккинчи террорчининг исми шарифи - Ричард Редуэйн бўлиб,30 ёшда эди. У, шунингдек, Рашид Элхдор номи билан ҳам машҳур бўлиб, аввал полиция назарига тушмаган. Рэдуэйн қўшфуқароликка эга эди – у Ливия ва Марокаш фуқароси эди.
Лондон полициясининг вакили берган баёнотга қараганда, учинчи террорчининг шахсини аниқлаш давом этмоқда.
Лондон кўпригида оломонга машинани йўналтирган ва Бороу Маркет бозорида пичоқ билан одамларга ҳужум қилган бу уч террорчи полиция томонидан отиб ташланган эди.
3 июн куни юз берган террор ҳужуми оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳат олди. Жабрдийдаларнинг кўпчилиги ҳамон шифохонада даволанмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?