18:51 / 07.06.2017
6 108

Эронда отишма: номаълум шахслар парламент ва Ҳомейни мақбарасига ҳужум қилди

Эронда отишма: номаълум шахслар парламент ва Ҳомейни мақбарасига ҳужум қилди
Теҳронда номаълум шахслар бир вақтнинг ўзида Эрон парламенти биноси ва сайёҳларнинг севимли масканларидан бири бўлмиш имом Ҳомейнининг мақбарасига ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида бир неча киши жароҳат олди. Ҳозирча жароҳатлаганларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ.

Эрон ахборот агентликларининг маълум қилишича, ҳар икки ҳужум «деярли бир вақтда» маҳалий вақт билан 10.30да амалга оширилди. Парламент биносида қуролли жиноятчилар бир нечта қўриқчига қарата ўқ узди. Ҳомейни мақбарасида эса ҳужум уюштирганлардан бири ўзини портлатиб юборди. Бунинг натижасида бир неча киши жароҳат олди.

ILNA агентлигининг маълум қилишича, мақбарада ҳаракат қилган икки нафар жиноятчи ҳибсга олинди. IRIB агентлигининг хабарларига қараганда, ҳужумни тўрт киши, жумладан бир аёл уюштирган. Кўп ўтмай аёл қўлга олинди.

Эрон парламентининг депутати Элиас Ҳазратининг айтишича, Мажлис биносига Калашников автомати ва тўппонча билан қуролланган уч эркак бостириб кирган. Кириш эшигига қилинган ҳужумдан сўнг, бино қуршовда қолган. Бино ичида бўлган барча депутат ва ходимларнинг ташқарига чиқишларининг имкони бўлмади. FARC агентлигининг маълумотларига кўра, Эрон хавфсизлик кучлари томонидан ҳужум қилинганлар ҳам қуршаб олинган. Ҳужум уюштирганлар орасида портловчи мосламаси бўлган ўзини ўлимга маҳкум қилган шахс ҳам борлиги айтилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Эрондаги барча ҳукумат биноларини қўриқлаш масъулияти миллий гвардия - Ислом инқилоби Қўриқчилари корпуси зиммасига юклатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда отишма: номаълум шахслар парламент ва Ҳомейни мақбарасига ҳужум қилди